Жаҳон | 16:41 / 21.07.2018
10334
1 дақиқада ўқилади
Украина: Россияга қарши «санкциялар тўлқини» авж олмоқда
Украина инфратузилма вазири Владимир Омеляннинг «112 Украина» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, мамлакат ғарбдаги ҳамкорлар билан Қора денгиздаги Россия портларига қарши санкциялар бўйича музокаралар олиб боряпти.
«Биз европалик, америкалик ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу Қора денгиздаги Россия портларига нисбатан тегишли санкциялар қўлланилиши туфайли кузатилмоқда. Руслар Азов денгизи ва Азов денгизидаги Украина портларини блокада қиляпти», - дея айтиб ўтди Омелян.
Шунингдек, украиналик вазирнинг қайд этишича, Россияга қарши «санкциялар тўлқини» авж олмоқда. Хусусан, унинг сўзларига кўра, АҚШ конгресси Россия томонига қарши санкция рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқяпти.
Мавзуга оид
22:47
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
20:54