Жамият | 00:03 / 22.07.2018
28891
2 дақиқада ўқилади

Мақоладан сўнг: андижонлик тадбиркор ҳуқуқи тикланди, ҳоким қарори бекор бўлди

Яқинда Кун.уз сайтида "Андижонда тадбиркор ери нега тортиб олинди?" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда Андижон шаҳридаги "Ёрбоши" хусусий тайёрлов ишлаб чиқариш савдо корхонаси билан боғлиқ муаммо тилга олинганди.

Мақола эълон қилингач, тадбиркорнинг муаммоси тегишли мутасадди ташкилотларниинг эътиборини тортди. Муаммога амалий ечим бериш ҳаракатлари бошланди.

Хусусан, "Ёрбоши" хусусий тайёрлов ишлаб чиқариш савдо корхонасига берилган ер майдони Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб қўйилганлик ҳолати Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилди. Тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида Андижон шаҳар ҳокими 2018 йил 14 июлдаги 763-қ-сонли қарори асосида тадбиркорнинг ҳуқуқларига зиён етказувчи ва қонунга хилоф равишда чиқарилган ўзининг аввалги қарорларини бекор қилди.

Қарорлар бекор бўлиши натижасида тадбиркор Қ.Дадабоевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Умид қиламизки, тадбиркорларимиз бу каби эътибордан мамнун бўлиб, юрт равнақига хизмат қилишда бардавом бўлади.

Зафар Солижонов
Тайёрлаган Зафар Солижонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид