Ўзбекистон | 07:53 / 23.07.2018
6546
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов АҚШга боради 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 24-27 июль кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлади. 

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид