Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон нефти бўйича аниқ муддат қўйди
Фото: REUTERS
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Вашингтон Эрон нефтини импорт қилувчи давлатлар билан ишлашда давом этмоқда. Бу уларни хомашё харид қилишдан воз кечишга кўндириш мақсадида қилиняпти, деб хабар беради РИА «Новости».
«Бизнинг мақсад шундан иборатки, Эрон нефтини импорт қилувчи давлатлар билан ишлаш ва бу импортни 4 ноябрга қадар ноль даражага қадар тушириш», - деди Помпео.
Аввалроқ, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Қўшма Штатлар Америка санкциялари жорий этилгунга қадар Эрон нефтидан воз кечишга улгурмайдиган баъзи давлатлар учун ён босишга тайёр экани ҳақида хабар берганди.
Унинг таъкидлашича, Америка ҳукумати Эрондан нефть харид қилишни давом эттирадиган исталган давлатга қарши санкциялар жорий этишга тайёр.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
21:10 / 16.04.2026
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
18:29 / 16.04.2026