Ўзбекистон | 15:14 / 23.07.2018
23277
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон "Глобал қуллик индекси"да 69-ўринни эгаллади

Фото: thedailypedia.com

Walk Free Foundation инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тузилган Глобал қуллик индексида (The Global Slavery Index 2018) Ўзбекистон 69-ўринни эгаллади.

Тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда 160 минг киши, ёки минг нафар аҳолига 5,18 киши мажбурий меҳнат билан шуғулланади.

Тадқиқотлар дунёнинг 167 мамлакатида ўтказилди.

Шу билан бирга, Туркманистон рейтингда 17-ўринни, Тожикистон - 75, Қозоғистон - 83 ва Қирғизистон 85-поғонани эгаллаб турибди.

Глобал қуллик индексида биринчи ўринни Шимолий Корея эгаллаган. Ушбу мамлакатда 2,6 миллион киши мажбурий меҳнат билан машғул.

Эритрея, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон, Мавритания, Шимолий Судан, Покистон, Камбожа ва Эрон ҳам энг ёмон ўнликка кирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид