Жаҳон | 08:08 / 24.07.2018
11699
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Россиядаги элчиси қизи ишидан айрилди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсманнинг қизи бўлган Абби Хантсман Fox News каналидан кетмоқда. Бу ҳақда The Huffington Post манбаларга асосан хабар берган.

Таъкидланишича, Хантсман Fox News’да 2015 йилда мухбир сифатида ишлаган бўлса, 2016 йилдан Fox & Friends Weekend шоуси бошловчиларидан бирига айланган. Манбалар сўзларига кўра, у бошқа телеканалга ишга ўтмоқда.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путиндан интервью олган Fox News телеканали бошловчиси Крис Уоллес таътилга чиқиб, рафиқаси билан Москва ва Санкт-Петербургга келгани хабар берилганди. Бошловчининг сўзларига кўра, сафар «муаммоларсиз ўтган».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид