Жаҳон | 23:27 / 24.07.2018
17684
2 дақиқада ўқилади

Индонезияда икки юзли бола дунёга келгани маълум қилинди 

Индонезияда икки юзли ва иккита мияли, бироқ битта бошли ўғил бола дунёга келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди

Шифокорларнинг фикрича, болада ушбу нуқсон ҳомила ҳужайранинг она бачадонида ажралиши вақтидаги муаммо сабабли юзага келган. Болани даволаш ундан битта юз ва мия ҳамда бош чаноғининг бир қисмини олиб ташлаш бўйича операцияни талаб қилади. 

Боланинг ота-онаси маҳаллий шифокорлар болани операция қила олмасликларини маълум қилишгандан кейин ўз фарзандлари ҳаётини сақлаб қолишни жуда ҳам исташмоқда. Шифокорларнинг дунёга келган болакайнинг узоқ яшаб кетишига кўзлари етмаяпти.

Бола онасининг айтишича, у ҳомиладорлик вақтида бирор ғалати нарса сезмаган. Шифокорлар ултратовуш текширувлар вақтида ҳам бирор муаммо аниқлашмаган. Онанинг айтишича, шифокор боланинг фақат боши каттароқлигини айтган.

Таъкидланишича, бола жуда кам учрайдиган туғма нуқсон – дипрозоп билан туғилган. Бундай нуқсонли болалар туғилганларидан кейин одатда яшаб кетмайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид