Жамият | 14:17 / 24.07.2018
5887
2 дақиқада ўқилади

​Тошкентда «Chilla Fest-2018» оилавий фестивали бошланмоқда

Жорий йилнинг 29 июль кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар ҳокимияти кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошлайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. 

«2018 йилнинг ёз палласида Ўзбекистон шаҳарлари маданияти тарихида янгича саҳифа очилади. Ёрқин тадбирлар орасида биринчи бўлиб, «Chilla Fest-2018» фестивали ўтказилади», - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Тошкентнинг бешта энг йирик истироҳат боғлари, оммавий халқ сайиллари марказига айланади.  «Chilla Fest-2018» фестивали дастури турли ёшдаги кишилар эътиборини қамраб олишга мўлжалланган, оилавий фестиваль дастуридир. 

Ҳокимлик хабарига кўра, ушбу ёрқин байрам, шаҳар аҳолиси учун дам олиш кунини дўстлик ва самимият муҳитида ўтказиш, оила ришталарини мустаҳкамлаш ва ўз шаҳримизга бўлган муҳаббатимизни оширишга яна бир имконият яратади. 

Очиқ осмон остида ўтказиладиган ушбу тадбир, бешта йирик истироҳат боғларида ўтказилиши режалаштирилган, жумладан, «Локомотив» истироҳат боғи, Central Park, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи, «Green Park» шулар қаторида.

Мавзуга оид