Жамият | 10:34 / 19.03.2018
7714
2 дақиқада ўқилади
Реклама

UPAY’дан "Анҳор-Локомотив" боғида бепул ва тезкор интернет!

Фото: UPAY

Тошкентнинг замонавий фуқароси ўз ҳаёти ва ҳордиғини интернетсиз тасаввур қила олмайди. 

Шу сабабдан, инсонларнинг дам олишини янада қулай ва ёқимли қилиш мақсадида, UPAY тўлов тизими ва "Анҳор-Локомотив" боғи бутун боғ ҳудуди бўйлаб WiFi-зоналари ташкил қилиш ва интернетга эркин уланишни таъминлаш бўйича янги қўшма лойиҳасини ҳавола қилмоқда. 

Интернет алоқанинг тезлиги секундига 10 мегабайтни ташкил этади, бундан ташқари Tas-IX тармоғига эркин уланиш имконияти яратилади. Демакки, меҳмонлар боғ ҳудудида нафақат аттракционлардан, балки интернет тармоғидан ҳам маза қилиб фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Энди боғнинг дам олиш масканларида юқори тезликдаги интернетдан фойдаланган ҳолда турли кинофильмларни томоша қилиш, ўз таасуротларингиз, ёқимли лаҳзалар ва ҳиссиётларингизни ижтимоий тармоқларда дўстларингиз билан бемалол баҳам кўриш янада осон кечади. 

Айтиб ўтиш керакки, UPAY тўлов тизими ёрдамида "Анҳор-Локомотив" боғи меҳмонлари аттракцион ва хизматлардан фойдаланиш учун онлайн равишда боғ карталарини тўлдириш имкониятига эга бўладилар.

Бу эса юқори тезликдаги WiFi уланиши ҳисобига нафакат қулай, балки жуда тез амалга ошади!

Расмий веб сайт: www.upay.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид