Спорт | 19:24 / 25.07.2018
3414
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» нигериялик тадбиркор қўлига ўтиши мумкин

Фото: TechCity

Нигериялик тадбиркор Алико Данготе бир неча йил ичида Лондоннинг «Арсенал» клубини сотиб олиш нияти борлигини айтди.

«Арсенал» клубини 2020 йилгача сотиб олмоқчиман. Агар у бошқа бировга сотиб юборилса ҳам ўз ниятимдан қайтмайман» - деб Данготе сўзларини келтирмоқда Evening Standard.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Арсенал» акцияларининг назорат пакетига америкалик тадбиркор Стэн Кронке эгалик қилади. Аввалроқ, у бир неча маротаба клубни сотиш ҳақидаги таклифларни рад қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид