Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:42 / 25.07.2018
4825
1 дақиқада ўқилади
Бельгияда иссиқ ҳаво сабабли сувни сарфлаш чеклаб қўйилди
Фото: vistanews.ru
Бельгиянинг аҳолиси энг кўп бўлган Фландрия вилояти раҳбарияти кучли қурғоқчилик сабабли қувурдан келувчи сувнинг эркин сарфланишига тақиқлов киритди.
Бельгиянинг шимолида жойлашган Фландрияда 25 июлда термометр кўрсатгичи 34 даража иссиққача кўтарилган.
1976 йилдан бери кузатилмаган бундай кучли иссиқ ҳаво шароитида аҳолига боғ ва томорқани суғориш ва автомобилларни ювиш учун қувурдан келувчи ва сизот сувини қўллаш тақиқланган.
“Сувни тежаш ҳақидаги қарорга кўра Антверпенда барча шаҳар фавворалари вақтинчалик ўчириб қўйилган”, деб айтилган хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш