Жаҳон | 15:25 / 25.07.2018
7029
1 дақиқада ўқилади

Ереванда портлаш юз берди: жабрланганлар бор

Бугун, 25 июль куни эрталаб Арманистон пойтахти Ереванда портлаш натижасида 3 киши жабрланди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди.

Ҳодиса пойтахтнинг Арташисян кўчасида содир бўлган. У ерга махсус  қутқарув гуруҳи, тез тиббий ёрдам етиб борди. Зудлик билан ёнғинни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

Аниқланишича, портлаш шиша ишлаб чиқариш заводида содир бўлган. Натижада, девор қулаган ва бир неча киши жароҳатланди.

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда ва айбдорлар аниқланяпти.

Мавзуга оид