Ўзбекистон | 22:53 / 25.07.2018
23793
2 дақиқада ўқилади

Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Жорий йилнинг 22 июль куни Навоий вилояти Халқ депутатлари Навбаҳор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда битта - ташкилий масала кўриб чиқилди.

Навбаҳор туманига бугунги кунга қадар Навоий вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Лочин Нурқулович Облақулов янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати Kun.Uz’га маълум қилди. 

Лочин Облақулов 1980 йил Навбаҳор туманида дунёга келган. У 2017 йилнинг июль ойидан буён Навбаҳор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Бахтиёр Бобоназаров ўрнини эгаллади. 

Маълум қилинишича, Бахтиёр Бобоназаров соғлиги ёмонлашгани сабабли 21 июлда ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июлда мазкур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Хаиров балиқчилик билан шуғулланишни режалаштирган тадбиркордан 6 минг АҚШ доллари олаётганида ашёвий далил билан қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди. Орадан бир ҳафта ўтгач, бир вақтлар Хаиров билан туман солиқ инспекциясида бирга ишлаган туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳокимликни топширди.

Мавзуга оид