Жаҳон | 08:45 / 25.07.2018
20178
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россияда «энг қуролланган» кема қурилмоқда

Фото: РИА Новости

Россияда «Шквал» тоифасидаги янги эсминец ишлаб чиқилмоқда, у энг кўп сонли оғир қуролга эга кемага айланиши мумкин. Бу ҳақда Military Watch журнали хабар тарқатган.

Нашр маълумотларига кўра, кема С-500 ва С-350 зенит ракета мажмуаларининг модификацияланган «денгиз» вариантлари, «Редут» зенит ракета мажмуаси, ҳамда «Панцирь-М» яқин масофаларга мўлжалланган ракета артиллерия мажмуаси билан жиҳозланган бўлади.

Шунингдек, эсминец «Кинжал» мажмуасида қўлланилувчи гипертовушли ракеталар, «Циркон» гипертовушли ракеталари ва «Калибр» қанотли ракеталарига ҳам эга бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, лойиҳа Шимолий конструкторлик бюроси томонидан 2015 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда, янги эсминец 2020 йилдан сўнг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид