Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга мозаика керакми? Жамоатчилик кенгаши сўровнома ўтказди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши Facebook`даги саҳифасида бино фасадларидаги декоратив панноларни тиклаш юзасидан фойдаланувчилар орасида сўровнома ўтказди. Бундан 10 кунча олдин кенгаш «Тошкентга мозаика керакми?» саволи билан мурожаат қилганди.
Тармоқнинг 2 мингга яқин фойдаланувчисидан 92 фоизи мазкур саволга «Ҳа» деб жавоб берган бўлса, 8 фоиз иштирокчи Тошкентга мозаика керак эмас, деган фикрни билдирган.
Жамоатчилик кенгаши 22 июль, шанба куни пойтахтдаги кўп қаватли уйлардан бирининг деворига ишланган мозаика реставрация қилинаётгани ҳақида хабар берганди. Бу ишга академик Бородина Марина Ростиславовна ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассом ва реставратор Тахтаев Равшан Рамзиддинович эксперт сифатида жалб этилгани айтилганди.
Мавзуга оид
18:48 / 06.07.2026
Тошкентда уй хизматчиси 91 ёшли аёлни қийнаб келгани аниқланди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026