Жаҳон | 20:25 / 26.07.2018
7250
2 дақиқада ўқилади

Макроннинг собиқ тансоқчиси намойишчини калтаклагани ҳақида: катта хато қилдим

Фото: Philippe Wojazer/Reuters

Франция президентини қўриқлаш хизмати собиқ юқори мансабли вакили Александр Беналла Франциянинг Le Monde газетасига эксклюзив интервью берди. У Парижда намойишчини калтаклагани туфайли суриштирув ишлари бошланган.

Мухбир Беналладан Макронга «хиёнат қилгани» ҳақида қандай фикрда экани билан қизиққан. Беналланинг жавоб қайтаришича, Макрон томонидан берилган бундай баёнотни тўғри тушуниб турибди. Собиқ тансоқчининг сўзларига кўра, президент билан ишлайдиганлар расмийлар учун қандайдир муаммолар келтириб чиқармаслиги лозим. Беналланинг билдиришича, Макрон унга ҳар кунлик ишда ишониб келган.

Шундан сўнг, унга Макронга нисбатан хиёнат қилганини ҳис қилаётгани борасида савол беришди.

«Мен республика президенти Эммануэль Макронга хиёнат қилдим, деб ҳисобламайман. Мен катта хато қилдим, деб ўйлайман. Айбдорман. Бироқ, бу айб - кўпроқ сиёсий нуқтаи назардан: мен бу тадбирга боришим керак эмасди», - дея жавоб қайтарган Беналла.

Гап Париждаги бир май манифестацияси ҳақида кетмоқда. Аввалроқ, Le Monde газетаси Макроннинг тансоқчиси намойишчини дўппослагани тасвирланган видеони эълон қилди. Ўтган ҳафта Беналла Елисей саройидан бўшатиб юборилди. Унга нисбатан дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Беналла интервью вақтида Макроннинг душманларини айблаб чиқди. Улар, унинг фикрича, Франция президентини обрўсизлантириш учун рўй берган воқеадан фойдаланиб қолишди.

«Менинг ишим ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олиш учун фойдаланилди, у кенг кўламлик кўриниш олди... Мен ёлғон қурбони бўлдим, деб айта олмайман, шунчаки бу республика президенти Эммануэль Макронни обрўсизлантириш учун турли манфаатлар доирасига хизмат қилди, демоқчиман», - дея айтиб ўтди Беналла.

У аниқ исмларни айтмаган, бироқ можародан ўз манфаати йўлида фойдаланишда «сиёсатчилар ва полиция»ни айблади.

Мавзуга оид