07:36 / 26.07.2018
7020

Шон-шараф аллеясида Трамп юлдузига зиён етди

Фото: Jonathan Gonzalez/KNBC-TV

Лос-Анжелес шаҳри полицияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳолливуд Шон-шараф майдонидаги юлдузига зиён етганини маълум қилди. 

NYT хабарига кўра, аллеяда жойланган юлдузга номаълум киши чоршанбага ўтар кечаси бузиб ташлаган.  

Кузатув камералар орқали бузғунчининг шахси ўрганилган. Ҳолливуд Шон-шараф аллеяси тижорат бўлими вакили президентнинг юлдузи тез кунларда янгиланишини билдирди.

Бундан аввал ҳам айнан шу юлдуз тажовуз нишони бўлганди. Ўшанда Жеймс Отис исмли фуқаро республикачилардан президентликка номзоди кўрсатилган Трампнинг жинсий тажовузларига эътибор қаратиш мақсадида шундай қилганини айтганди.

Top