Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди, 11 киши жароҳат олган
Бугун соат 14.35да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Белтепа –Аэропорт йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 11-сонли автобус (3-автопаркка қарашли) иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушди.
ИИББ хабарида қайд этилишича, «MAN» русумли автобус Бобур кўчасидан кетаётиб 1-сонли ФХДЁ олдидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда дарахт синиб «Кобальт» автомобилининг устига ағдарилган. Бахтли тасодиф туфайли бу вақтда унинг салонида ҳеч ким бўлмаган. Автобус ҳайдовчисининг сўзларига кўра эса, ЙТҲ вақтида автобус салонида 25-30 йўловчи бўлган. Қурбонлар йўқ.
Дастлабки тахминларга кўра, 11 киши енгил жароҳатлар билан касалхоналарга мурожаат қилган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:05 / 22.06.2026