Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги учрашувлари тақвими маълум бўлди
Шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада «B» гуруҳидан жой олган. Унда Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоаси рақиб бўлади.
Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи баҳсларининг тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни 1-тур доирасида Бангладешга қарши майдонга тушади.
Терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари санаси ва вақти қуйидагича:
14 август
1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
Изоҳ: Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да 18 август куни Тошкент вақти билан соат 16:08да бошланади.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026