Жаҳон | 08:16 / 27.07.2018
8346
1 дақиқада ўқилади

Асад Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштироки нега кераклигини тушунтирди

Фото: TACC

Сурия президенти Башар Асаднинг маълум қилишича, Россия ҳарбий иштироки Яқин Шарқда кучлар мувозанатини сақлаш учун керак. Бу дунёдаги сиёсий тенглик тикланишига қадар амалга ошиши лозим.

«Россия қуролли кучлари минтақамизда, Яқин Шарқдаги мувозанат учун муҳим. Бу дунёдаги сиёсий вазият ўзгармагунга қадар амалга ошиши даркор», - дея Асаднинг сўзларини келтиради ТАСС.

Шунингдек, Асаднинг таъкидлашича, Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки узоқ муддатлига айланди. Бунда фақат терроризм билан кураш мақсад қилиб олинмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид