Жаҳон | 08:25 / 27.07.2018
10903
1 дақиқада ўқилади

БРИКС саммитида якуний декларация қабул қилинди

Фото: Mike Hutchings, Reuters

Йоҳаннесбургда БРИКС аъзо давлатлари раҳбарларининг 10-саммити бўлиб ўтди. Саммит якуни бўйича декларация қабул қилинди ва унда дунёнинг турли минтақаларида давом этаётган қуролли тўқнашувларни тўхтатиш бўйича келишувлар акс эттирилган. 

Шунингдек, саммит иштирокчилари дунёда шаффоф ва кўп томонлама манфаатли савдо муносабатларини ривожлантиришга ҳайриҳох эканлигини билдирган. 

«Биз Жаҳон савдо ташкилоти тузилмаси доирасидаги шаффоф ва кўп томонлама манфаатли савдо муносабатларини қўллаб-қувватлаймиз», дейилади ҳужжатда. 

Бундан ташқари, декларацияда аъзо давлатлар Энергетика вазирлари БРИКС энергетика тадқиқотлари платформасини яратиш бўйича келишувга эришгани ёзиб қўйилган.

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР раҳбарларидан ташқари, 3 кунлик тадбирга махсус меҳмон сифатида таклиф этилган Туркия президенти Ражаб Эрдўған ҳам бу галги саммит ишида қатнашди. 

Мавзуга оид