Жаҳон | 11:05 / 27.07.2018
10496
2 дақиқада ўқилади

F-15X қирувчиси рекорд миқдордаги ракеталар билан жиҳозланади

Фото:Wikimedia Commons

Американинг Boeing F-15Х қирувчи самолёти «ҳаво-ҳаво» синфидаги рекорд миқдордаги ракеталарга (22та) эга бўлади, деб хабар берди The Drive.

«Ҳаво-ҳаво» синфидаги 22та ракета ўрнига F-15Х 8та шундай ракета ва 28та GBU-39 бошқарилувчи авиабомбасини ташиши мумкин. Таққослаш учун, Саудия Арабистонининг F-15SA қирувчиси «ҳаво-ҳаво» синфидаги 10та ракетани ташишга мўлжалланган.

Янги самолёт F-15'дан ички қанотлари тузилиши, бошқарув унсурлари, APG-82 радари, электрон видеокузатув тизими ва инфрақизил қидирув ва кузатув тизими билан фарқ қилади.  

F-15Х'нинг режалаштирилган парвоз вақти 20 минг соат деб баҳоланмоқда. Қирувчи самолётнинг бир соат парвози 27 минг долларга тушади (15C ва F-15Dда 42 минг доллар). F-15Х нархи 65 миллион долларга яқин бўлади.  

The Drive АҚШ ҲҲК 1970-йилларда пайдо бўлган F-15C ва F-15D қирувчи самолётларининг тўртинчи авлодини F-15Х самолётлари билан алмаштиришга «жиддий ёндашаётганини» қайд этмоқда.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид