Жаҳон | 13:13 / 27.07.2018
7733
1 дақиқада ўқилади

КХДРнинг кейинги ядросизланиши учун шарт маълум қилди

Фото: AP

Шимолий Корея ядросизланиш жараёнини давом эттириш учун Корея урушининг тугагани ҳақида эълон қилиш ҳақида сўрамоқда. Бу ҳақда Корея ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш миллий кенгаши раиси Ким Хон Гиль маълум қилган.

«Аввалига шимолий кореяликлар тинчлик шартномасини хоҳлашганди, аммо ҳозирда улар уруш тугагани ҳақида эълон қилишни сўрашмоқда», - дея унинг сўзларини келтиради South China Morning Post нашри.

Ким Хон Гилнинг таъкидлашича, Пьхенян етарлича ён берилди, деб ҳисобламоқда ва жавоб ҳаракатларини, хусусан, ҳеч бўлмаганда санкцияларнинг қисман олиб ташланишини кутмоқда.

Амалдор, шунингдек, Хитойни уруш тугаганлиги ҳақида эълон қилиш бўйича музокараларга қўшишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид