Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон АҚШ ва Евроиттифоқ савдо музокараларига қарши чиқди
Фото: JAVIER SORIANO/AFP/Getty Images
Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ ва Европа иттифоқининг кенгроқ савдо мулоқотидан норозилик билдирди, сабаби у мос бўлмаган вазиятда юз беряпти. Франция етакчисининг сўзлари Euronews телеканали томонидан келтирилган.
Макроннинг сўзларига кўра, ЕИ давлатлари, хусусан, Франция АҚШ билан савдо урушини ҳеч қачон хоҳламаган. Унинг фикрича, исталган мулоқот «таҳдидларга» эмас, балки тенг муносабатларга асослангандир.
«Мен кенгроқ савдо мулоқоти бошланганини қўллаб-қувватламайман, сабаби ҳозир бунинг учун мос вазият эмас», - деди Макрон.
Унинг таъкидлашича, савдо келишувида қишлоқ хўжалиги муҳокама қилиниши лозим, сабаби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги биронта Европа стандарти бузилмаслиги керак. Макроннинг сўзларига кўра, ЕИ ҳукумати ўз саноатчилари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ишчиларига атроф-муҳитни «ҳурмат қиладиган янги ишлаб чиқариш моделига эътибор қаратишни», бироқ, шу билан бирга, бундай шартлар унчалик муҳим бўлмаган мамлакатлар билан келашувларга эришишни таклиф қила олмайди.
Мавзуга оид
22:58 / 02.01.2026
Трамп соғлиғи аъло даражада эканини айтди
20:09 / 02.01.2026
Эрон расмийлари Трампни Теҳронга таҳдидлари учун танқид қилди
19:02 / 02.01.2026
Венесуэла президенти АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди
17:46 / 02.01.2026