Жаҳон | 11:54 / 28.07.2018
2311
1 дақиқада ўқилади

Бразилия Венесуэладан қочқинларни қабул қилиш марказини очди

Фото: REUTERS/Marco Bello

Бразилиянинг Рорайма штатида Венесуэладан қочқинларни қабул қилиш маркази очилди, дея хабар беради РИА Новости.

«Тахминан 500 нафарга яқин венесуэлалик ҳар куни Пакарайма муниципалитети орқали ўтишади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёрдами билан федерал ҳукумат томонидан очилган ушбу марказ уларга ахборот қўллаб-қувватлови тақдим этади», - дейилади БМТнинг қочқинлар иши бўйича агентлиги хабарида. 

Аввалроқ, Халқаро валюта жамғармасининг Лотин Америкаси бўйича бош иқтисодчиси Александро Вернера Венесуэладаги инфляция даражаси 2018 йил охирига келиб 1 миллион фоизга етиши мумкинлигини айтганди.

Вернера, шунингдек, мамлакатда иқтисодий фаолият қулаши, гиперинфляция ва аҳоли таъминоти ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид