Жамият | 13:38 / 28.07.2018
8039
1 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳридаги хонадонда ёнғин, 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

27 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи Т.У.нинг уйида ёнғин содир бўлган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Аммо ёнғин оқибатида уйдаги сомон прессларининг 25 кв.м майдони ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида унинг бирга яшаган 4 ёшли набираси М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид