Жамият | 16:20 / 29.07.2018
30463
1 дақиқада ўқилади

Бухорода меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олинди

Фото: Reuters /Ueslei Marcelino

Бухорода ўз бошқарувидаги меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар берган.

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида Бухоро шаҳар, Саллахона кўчаси 8-уйда яшовчи, 1967 йилда туғилган, «Umid travel» меҳмонхонасининг раҳбари Мухаббат Жўраева текин бойлик орттириш максадида ушбу меҳмонхонанинг 1-хонасида Жондор туманида яшовчи фуқароларнинг ўзаро жинсий яқинликда бўлишлари учун алоҳида жой ва шароит яратиб бериб, бунинг эвазига фуқаролардан 150.000 сўм нақд олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши  қўзғатилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид