Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грециядаги оролда эшакларни сайёҳлардан ҳимоя қилишмоқчи
Грециянинг Санторини оролида эшакларни туристларнинг қийнашларидан ҳимоялашга қарор қилишди.
Эшакларнинг кун давомида ишлаш вақтига чеклов ўрнатилди ҳамда уларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди.
Туристлар орасида оммабоп бўлган бу оролга круиз лайнерлари тез-тез тўхтаб ўтади ва улардаги йўловчилар оролдаги тепаликларга кўтарилиш учун эшакларни ижарага олишади.
Афинадан Санторинига келиб, жониворларни муҳофаза қилиш хайрия ташкилотига асос солган Кристина Калоудининг айтиб беришича, кейинги 10 йил ичида Британия, АҚШ ва Россиядан келувчи оғир вазнли сайёҳлар сони икки баробар ошган.
«Эшаклардан йил бўйи фойдаланишади. Улар оғир шароитда меҳнат қилади, уларга етарлича сув беришмайди, усти ёпиқ жойга қўйишмайди ва дам олишига ҳам имкон беришмайди. Улар чарчоқдан зўрға нафас олади», - деди Кристина Калоуди Metro газетасига берган интервьюсида.
Жониворларни ҳимоя қилувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан эшаклар эгаларига жониворларни белгиланган вақтдан ортиқ ижарага бермаслик, уларни соя-салқин жойда сақлаш ва етарлича ем-хашак бериш мажбурияти юкланди.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026