Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги кучли зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Бали ороли яқинидаги Ламбок оролида зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил этмоқда, шунингдек, камида 40 киши ушбу табиий офатдан жабрланган. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
Зилзила ўчоғи 7,5 км чуқурликда жойлашган бўлиб, бу ҳудудда зилзила кучи 6,4 баллга тенг бўлган. Зилзиладан кейин 11 марта афтершок қайд этилган.
Индонезия табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича агентлик маълумотига кўра, сайёҳлар кўп ташриф буюрувчи Ринжханий миллий парки деярли вайрон бўлган.
Балига ташриф буюрган сайёҳларни зилзила уйғотиб юборган, уларнинг баъзилари ижтимоий тармоқда эрталаб кароватдан йиқилиб тушиб уйғонгани ҳақида ёзишган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026