Спорт | 23:17 / 29.07.2018
4445
2 дақиқада ўқилади

«Локомотив» Тошкент дербисида ғалаба қозонди

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Бугун, 29 июль санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 19-тур учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий ўйинларидан бири Тошкентда бўлиб ўтди. «Локомотив» «Бунёдкор»ни ўз майдонида қабул қилди.

Тошкент дербиси мақомидаги ушбу учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда дастлаб «Бунёдкор» ҳисобни очганди - 31-дақиқада Хуршид Ғиёсов жамоасини олдинга бошлади. Аммо бўлим якунланиши арафасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Анзур Исмоилов ва Сардор Рашидов биттадан гол уриб, «темирйўлчилар» жамоаси ғалабасини таъминлади.

Эндиликда турнир жадвалида «Локомотив» 35 очко билан учинчи ўринда, «Бунёдкор» эса 36 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Суперлига, 19-тур
29 июль, якшанба
«Локомотив» — «Бунёдкор» 3:1 

Голлар: Сардор Мирзаев (45+1), Анзур Исмоилов (70), Сардор Рашидов (90+1), – Хуршид Ғиёсов (33).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев (Азизбек Амонов, 88), Тимурхўжа Абдуҳолиқов (Сардор Рашидов, 66), Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев ( Икром Алибоев, 75), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов,  Акрамжон Комилов, Дилшод Жўраев, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Миржаҳон Мираҳмадов, 70), Азизбек Ҳайдаров (Абдулла Абдуллаев, 77), Филипп Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 59).
Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов (23), Садриддин Абдуллаев (38), Рустам Ашурматов (83).

Мавзуга оид