Жаҳон | 21:54 / 29.07.2018
9010
1 дақиқада ўқилади
Туркия АҚШ сабабли Эрон газидан воз кечмоқчи эмас
Анқара Вашингтоннинг Теҳронга қарши янги санкциялар киритмоқчилиги сабабли Эрон гази импортидан воз кечмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.
“Мен Обамага айтганман, Трампга ҳам қайтараман, Туркия Эрондан газ сотиб олади. Агар бу газ харидлари тўхтатилса, Туркияга ким газ беради?”, деб савол билан юзланган Эрдўған.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Туркия тимсолида ишончли иттифоқдошини йўқотиши мумкин.