Бухгалтер ва аудиторлар ДСҚ ҳузуридаги марказда малака ошира оладилар

Фото: Norma
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Norma.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3802-сон қарори билан Солиқ академияси Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ДСҚга 2018/2019 ўқув йили бошлангунига қадар қуйидагиларнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича кўчирилишини таъминлаш вазифаси топширилди:
• Тошкент молия институтига – қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг «Солиқлар ва солиқ солиш» таълим йўналиши бўйича бакалавриат 2 ва 4-босқич талабаларининг давлат гранти асосида ўқиш шаклини сақлаб қолган ҳолда;
• Тошкент давлат иқтисодиёт университетига – қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг «Солиқлар ва солиқ солиш» таълим йўналиши бўйича бакалавриат 3-босқич талабаларининг давлат гранти асосида ўқиш шаклини сақлаб қолган ҳолда, шунингдек 2-босқич магистрантларининг тўлов-контракт асосида ўқиш шаклини сақлаб қолган ҳолда.
Шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига Солиқ академияси қайта ташкил этилиши муносабати билан 2018/2019 ўқув йилида Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетига қабул квоталари бўйича таклифларини киритишлари керак.
Белгиланишича, Марказ давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи, шунингдек солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи базавий ўқув-услубий ва илмий муассаса ҳисобланади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• биринчиси – мураккаб ва ўзгарувчан муҳитда узоқ муддатли асосда олинган билимларни структуралаш ҳамда амалий вазифалар ечимига тизимли ёндашиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида қўшимча профессионал таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• иккинчиси – солиқ органларининг инновацион ривожланишини таъминлай оладиган давлат солиқ хизмати органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш;
• учинчиси – солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
• тўртинчиси – кадрлар малакасини ошириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва стажировка ўташи юзасидан тажриба алмашиш воситасида етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
• бешинчиси – тингловчиларни ўқитиш, кўрсатилаётган хизматлар сифати борасида қўйилган мақсадларга эришиш учун педагоглар ва ходимларнинг бошқа тоифалари профессионал фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
• олтинчиси – бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини шартнома асосида ўқитиш ва малакасини ошириш;
• еттинчиси – таълим жараёнига масофадан туриб ўқитиш ва тренинглар ўтказиш замонавий усулларини жорий этиш.
Марказда қуйидаги курсларни ташкил этиш таклиф қилинмоқда:
• давлат солиқ хизмати органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрлар малакасини ошириш, бир ойгача муддатли;
• давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинадиган, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги, шунингдек солиқ органларида иш юритишни ташкил этиш асосларига ўқитиш учун йўлланган шахсларни қайта тайёрлаш, уч ойгача муддатли;
• соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлмаган давлат солиқ хизмати органлари ходимларидан бўлган шахсларни қайта тайёрлаш, ўн ойгача муддатли;
• туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари учун малака ошириш дастурлари бўйича қисқа муддатли таълим (бир ойгача).
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари ҳузурида Марказнинг юридик шахсни ташкил этмайдиган минтақавий филиалларини очиш режалаштирилмоқда.
Марказ филиалларида туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли (бир ойгача) курслар ташкил этилади.
Марказнинг қуйидагиларни амалга оширишига рухсат этилади:
• ДСҚ билан келишган ҳолда ўқув курсларини ташкил этиш ва тингловчилар контингентини шакллантириш тартибини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини, шунингдек таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бошқа ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
• шартнома асосида, шу жумладан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шарти билан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа давлат бошқаруви органларининг малакали ходимлари, шунингдек нотижорат ташкилотлари экспертлари, бизнес-тузилмалар вакиллари ва халқаро экспертларни ўқитувчи сифатида жалб этиш;
• бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчиларининг қисқа муддатли ва ўрта муддатли курсларда шартнома асосида ўқиши ва малака оширишини ташкил этиш.
Белгиланишича:
• Марказга ДСҚ Раисининг буйруғи билан тайинланадиган директор бошчилик қилади;
• Марказ директори мақоми бўйича ДСҚ марказий аппарати бошқармаси бошлиғига тенглаштирилади;
• Марказнинг раҳбар, бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига нисбатан ДСҚ марказий аппаратидаги тегишли лавозимлар учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
• Марказ профессор-ўқитувчилари таркибининг лавозим маошлари олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорида белгиланади;
• Марказнинг раҳбар, бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибига нисбатан махсус унвонларга эга бўлган шахсларга махсус унвон учун ва кўп йил ишлаганлиги учун ойлик устамалар белгилаган ҳолда давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ шартлари татбиқ этилади.
Марказни Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 3-уй манзилида жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди
Жаҳон | 20:41
-
Фронтда «ўргимчак уруши», Оқ уйда «айрилиш куйи» – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:27
-
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Жамият | 19:35
-
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Жаҳон | 18:20
Мавзуга оид

13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди

12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?

15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди

17:39 / 07.05.2022