Жаҳон | 00:41 / 30.07.2018
9230
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияни БРИКСга қабул қилишни сўради

Фото: AFP 2018 / Pool/Mike Hutchings

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Йоханнесбургда БРИКС саммити давомида блокка кирувчи давлат етакчиларидан Туркияга БРИКСга қўшилишга ижозат беришни сўраган. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри маълум қилди.  

“Мен агар бизни альянсга қабул қилсангиз, у БРИКСТ деб аталишини айтдим”, деб маълум қилган Эрдўған журналистларга ва БРИКС аъзолари унинг таклифини илиқ қаршилашганини қўшимча қилган. 

Аввалроқ маълум қилинганидек, Россия президенти Владимир Путин ҳозирча БРИКСга кирувчи давлатлар сонини кўпайтириш режалаштирилмаётганини, бироқ келгусида бундай имконият бўлиши мумкинлигини айтган. Путиннинг таъкидлашича, альянсга киришга кўпчилик давлатлар қизиқиш билдирмоқда, бироқ унинг ташкилот бўйича ҳамкасблари бунга эҳтиёткорлик билан қарашмоқда. 

Йоханнесбургда ўтган саммит якунига кўра ташкилот фаолиятининг 10 йиллиги натижаларига бўйича Йоханнесбург декларацияси имзоланди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид