Жамият | 10:22 / 30.07.2018
5300
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада трансформатор ўғрилари қўлга олинди

Иллюстратив фото/ Sputnik

Фарғона вилоятининг Қувасой туманида шу йил 25 июль куни номаълум шахс “Исфайрамсой” МФЙ Ибрат кўчасига ўрнатилган “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига тегишли умумий қиймати 18 млн сўмдан зиёд нархдаги “КТПМ” русумли трансформаторини ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчилар С.Ю. ва Ж.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид