Хитой АҚШ билан мулоқот учун очиқ эканлигини билдирди
Хитой ҳар қандай баҳс ва келишмовчиликларни халқаро механизмларга мос келувчи ҳуқуқий доирада ҳал этиш тарафдори, Пекин савдо низолари бўйича Вашингтон билан мулоқотга очиқ, аммо бу ўзаро ҳурмат ва адолатга асосланган бўлиши лозим, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И.
"Биз жорий йилда АҚШ билан савдога оид келишмовчиликлар бўйича бир неча марта музокаралар ўтказдик ва муросага эришдик, афсуски АҚШ ўз ваъда ва мажбуриятларини бажармади. Ислоҳотлар сиёсати ва очиқлик Хитойнинг асосий тамойили бўлиб қолади, Пекин ҳар доим мулоқотга тайёр, аммо у ўзаро ҳурмат ва адолатга асосланиши лозим", — деди у британиялик ҳамкасби Жереми Хант билан ўтказган матбуот анжуманида.
У "Хитой ва АҚШ ўртасидаги мавжуд қарама-қаршиликлар ташаббускори Вашингтон эканлигини" ва савдо уруши учун жавобгарлик тўлалигича АҚШ зиммасида эканлигини таъкидлади.
У АҚШ нафақат халқаро меъёрлар, балки ўз ваъдаларини ҳам бузаётганини, бу "бир томонлама ҳаракатлар ва савдодаги хўжайинликнинг ёрқин намунаси эканлигини ҳамда қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат" эканлигини қайд этди.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024