Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедов: Ҳозир ҳеч ким мени мағлуб этолмайди
Фото: Bloody Elbow
Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC’нинг икки карра чемпиони Жорж Сен-Пьер билан эҳтимолий баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда tofight.ru хабар бермоқда.
Нурмагомедовнинг фикрича, ҳозирда уни мағлубиятга учратиш имконсиздир.
«ЖСП - UFC’да қачонлардир иштирок этганлар орасидаги энг буюк жангчи. Агарда бизнинг жанг рўй берса, унда у ҳам мен учун, ҳам унинг учун жуда қийин баҳсга айланади. Мен UFC’да ҳеч қачон мағлубиятга учрамаганман. Ўйлашимча, жуда қаттиқ жангчиман. Менинг фикримча, ҳозир ҳеч ким мени мағлуб эта олмайди, мен барча рақибларни йўқ қиламан», - деди Нурмагомедов.
Ўзининг сўнгги жангида Нурмагомедов Эл Яквинта устидан ғалаба қозониб, UFC чемпиони камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегорга мағлуб бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024