Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги металлургия заводи қайси туманда жойлашиши маълум бўлди
Фото: Thinkstock
Тошкентда металлургия заводи қурилади. Бу президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Завод қурилиши корхоналарнинг ўз маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Лойиҳа қуввати - 500 минг тонна. Завод 2019 йилга қадар қурилиши мўлжалланган.
Қарорда қайд этилишича, ушбу завод Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашади. Хорижий инвестор - Буюк Британиянинг «Quality Trade Supplies L.P.». Лойиҳанинг умумий қиймати - 335 млн доллар, 2018 йилда 85,8 млн долларни ўзлаштириш назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:28 / 28.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
17:12 / 27.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
17:44 / 26.05.2026