Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп жанубий чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилишига изоҳ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп жанубий чегарада хавфсизликни кучайтириш заруриятини Мексикадаги қотилликлар оқибатидаги ўлим даражаси юқорилиги билан изоҳлади.
«Чегараларда хавфсизликни кучайтиришимизга сабаблардан бири Мексикада қотилликлар оқибатидаги ўлим даражасининг 2017 йилда 27 фоизга ошиб кетганидир. 31174 киши ўлдирилган, бу рекорд. Демократлар очиқ чегараларни исташади. Мен эса чегаралардаги максимал хавфсизликни ҳамда АҚШ иммиграция-божхона полицияси ва маҳоратли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳурмат қилинишини хоҳлайман», — деб ёзди Трамп Twitter’да.
Аввалроқ Трамп «Агар Демократик партия девор қуришни назарда тутувчи чегара хавфсизлиги лойиҳасига овоз бермаса, ҳукуматни тарқатиб юбориши билан таҳдид қилганди.
«Лотерея, ушлаб, қўйиб юбориш каби миграцион масалаларга барҳам беришимиз керак. Бизга буюк инсонлар мамлакатга кириб келиши зарур», деб ёзганди у.
Эслатиб ўтамиз, ноқонуний миграцияга барҳам бериш учун Мексика билан чегарада девор қуриш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бири бўлганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:45 / 12.06.2026
ЖЧ бошланди: Раул гол урди, Эронни сиқишмоқда
08:25 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Очилиш ўйинида учта қизил кўрсатилди
14:37 / 11.06.2026