Жаҳон | 15:32 / 31.07.2018
4714
1 дақиқада ўқилади

Украина Россиянинг 19 компаниясига қарши санкциялар жорий қилади

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлар масалалари бўйича вазирлиги Россиянинг 19 компанияси ва 22 нафар жисмоний шахсига қарши санкциялар қўллаш таклифини берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Вақтинча босиб олинган ҳудудлар масалалари бўйича вазирлик 19та юридик шахс ва 22 нафар жисмоний шахсга нисбатан санкциялар қўллаш масаласини илгари сурди. Улар Керчь кўпригини ноқонуний қуриш жараёнига жалб қилинган юридик шахсларнинг раҳбарлари таъсисчилари саналади», - дея маълум қилишган вазирликдан.

Маълум бўлишича, мазкур фармойиш лойиҳаси марказий ижро этувчи ҳокимият органлари ва махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан мувофиқлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид