СамДУ ўқитувчиси пора билан ушланди
Самарқанд вилояти ИИБга фуқаро А.Г. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Самарқанд давлат университетида ишловчи “Ўткур Ўтанов” исмли шахс Г.Н. ва қариндоши Х.Р.ни тест имтиҳонларидан ўтказиб беришни ҳал қилиш эвазига ҳар биридан 6000 АҚШ долларидан, жами 12.000 АҚШ доллари пулларини беришни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришини сўраган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур аризага асосан, 2018 йил 31 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда давомида Самарқанд давлат университети касбий таълим факультети ўқитувчиси лавозимида ишловчи, 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Самарқанд вилоят Каттақўрғон туман Мойбулоқ қишлоғида яшовчи Ўткур Ўтанов таниши воситачилигида Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчаси 116-уй олдида Ў.Ўтанов ариза муаллифи С.Исматовадан 12.000 АҚШ долларини миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ёзувчи Салом Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалди
Жаҳон | 21:35
-
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади
Жаҳон | 21:29
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

16:39 / 18.03.2025