Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Серена Уильямс фаолиятидаги энг йирик мағлубиятга учради
Сан-Хоседаги WTA турнирининг биринчи даврасида америкалик теннисчи Серена Уильямс британиялик Йоханна Контега мағлубиятга учради.
Баҳс 52 дақиқа давом этди. Уильямс икки сетда 1:6 ва 0:6 ҳисобларида мағлубиятга учради. У фаолияти давомида илк бор учрашув давомида битта гейм олди.
Уильямс профессионал теннисда илк бор 1995 йилда дебют қилган. Конте билан баҳсга қадар унинг Сингапурдаги WTA мусобақасида руминиялик Симона Халеп билан учрашуви Серенанинг энг ёмон чиқиши бўлган. У ўшанда икки сетда 0:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлган.
Мавзуга оид
13:30 / 08.09.2019
19 ёшли теннисчи қиз Серена Уильямсни енгиб, US Open чемпиони бўлди
09:40 / 07.08.2019
Дунёнинг энг сердаромад аёл спортчилари рейтинги эълон қилинди
19:51 / 13.07.2019
Финалда Серена Уильямсни енгган Симона Халеп «Уимблдон» чемпиони бўлди
11:50 / 09.09.2018