Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мексика билан чегарада девор қурилиши аллақачон бошлангани билан мақтанди
АҚШ маъмурияти чегараларни иложи борича хавфсиз қилишга интилмоқда ва бу дастурнинг элементларидан бири Мексика билан чегарада девор қуриш бўлди, унинг элементлари қурилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатининг Тампа шаҳрида Республикачилар партияси фаоллари билан учрашувда маълум қилди.
«Биз чегараларимиздаги максимал хавфсизликни истаймиз ва биз уни таъминлайдиганларнинг - Иммиграция-божхона хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг хизматларини алоҳида таъкидлашни хоҳлаймиз, - дея маълум қилди Трамп. - Чегаралардаги ишончли хавфсизлик Мексика билан чегара девор қуриш ҳисобидан ҳам таъминланади. Кўплар биз қурилишни бошлаганимизни билмайдилар: биз 1,6 миллиард доллар ажратдик ва деворнинг катта қисмини қурмоқдамиз, аммо қўшимча маблағ керак».
Трампнинг сўзларига кўра, у ушбу лойиҳага қўшимча маблағ олиш учун «анча радикал чораларга ҳам боришга» мажбур бўлиши мумкин. У гап қандай чоралар ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмади.