Жаҳон | 19:17 / 01.08.2018
10807
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда ҳарорат рекорди янгиланди, қурбонлар сони 27 кишига етди

Фото: AP

Жанубий Кореяда ҳарорат кўтарилиб кетиши оқибатида вафот этганлар сони 27 кишига етди, мамлакат ҳудудида тарихдаги энг юқори ҳарорат кузатилмоқда.

Икки ҳафта илгари жазирамадан 14 киши вафот этгани ва 1,3 минг киши жабрлангани хабар қилинганди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, 29 июль ҳолатига қурбонлар сони 27 кишига етган, икки мингдан ортиқ киши жабрланган.

Жанубий Корея метеохизмати чоршанба куни мамлакатда ҳарорат рекорди янгиланганини маълум қилди. Сеулдан 85 километр жанубда жойлашган Хончхон уездида ҳарорат 41 даражага кўтарилган.

Пойтахт Сеулда ҳам 111 йил давомидаги энг юқори ҳарорат - 39,6 даража иссиқ қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид