Ўзбекистон | 01:25 / 02.08.2018
52670
2 дақиқада ўқилади

Чиқиндига ботиб қолган Иштихон: шаҳарни ораста сақлаш кимнинг вазифаси? — видео

Иштихон — Самарқанддаги йирик туман марказларидан бири. Туман марказида кейинги йилларда амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари таҳсинга сазовор.

Лекин шаҳарчадаги ободонлаштириш ва тозалик ишлари кўнгилдагидек эмас. Ижтимоий тармоқларда шаҳардаги ариқлар чиқиндига тўлиб ётгани ҳақидаги суратлар ва видеолар тарқалди.

Kun.uz бу хабарларга ишониб-ишонқирамасдан, Иштихон туман марказида бўлиб қайтди. Йўқ, ҳаммаси чин экан. Иштихонда азим чинорлардан иборат истироҳат боғида ҳам чиқинди уйилиб ётибди. Чиқинди ва барг-хазонлар шундоққина кўчанинг юзида ёқилган.
 

Шаҳарнинг энг марказида — Марказий деҳқон бозори олдидаги чорраҳа бўйлаб ариқлар ахлату чиқиндиларга тўла. Антисанитария ҳолати ҳеч кимни ташвишлантирмаётган кўринади. Чунки чиқиндилар кўп кунлардан бери йиғилиб ётгани кундек аён.

Бу ҳол туман ҳокимлиги ва туман ободонлаштириш бўлими ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашаётганидан дарак эмасми?

Шуҳрат Шокиржонов (матн),
Маъруфжон Асқаров (тасвир)

Kun.uz мухбирлари

Мавзуга оид