09:38 / 03.08.2018
25222

Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил давомида қанча пул ишлаб олгани айтилди

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил якунлари бўйича Forbes рейтингига кирди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

Россиялик рейтингнинг 43-поғонасидан жой олган.

2017 йилда Нурмагомедов ғалабага эришган икки жанг ўтказди. Эдсон Барбоза билан беллашув учун россиялик тахминан 215 минг доллар олди, Эл Яквинтага қарши жанг эса доғистонлик спортчига 530 минг доллар олиб келди.

Шунингдек, таъкидланишича, Нурмагомедов иштирокидаги мастер-классларни ўтказиш ташкилотчиларга 10-20 минг долларга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ҳозир ҳеч ким уни мағлуб этолмаслигини маълум қилганди.

Top