Жаҳон | 11:45 / 03.08.2018
7375
1 дақиқада ўқилади
Коста-Рика қирғоқларида икки тонна кокаин олиб кетаётган кема ушланди
Коста-Риканинг Соҳилни қўриқлаш хизмати қарийб икки тонна кокаинни олиб кетаётган кемани қўлга олди. Бу ҳақда La Nation хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, кема Коста-Рика қирғоқларидан тахминан 150 километр узоқликда, Тинч океанида тутиб олинган.
Қайд этилишича, кокаинли кема АҚШ ҳукумати ёрдамида қўлга олинди.
Шу билан бирга, Колумбия фуқаролари бўлган кеманинг экипаж аъзолари ҳам ушланди.
Аввалроқ, Буюк Британиянинг чегара хизмати 1,6 тонна кокаинни олиб кетаётган яхтани мамлакат қирғоқларида қўлга олгани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, яхта Англия қирғоқлари яқинида, Ла-Манш бўғозида ушланди.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
19:50 / 08.11.2024
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
22:04 / 06.11.2024
Испанияда бананлар ортилган контейнер ичидан 13 тонна кокаин топилди
21:29 / 22.10.2024