Олий таълим муассасаларига ижодий имтиҳонлар қандай ўтказилади?

Фото: ТТЕСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2018 йилдаги 588-сон қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб ёзяпти Norma.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ-3389-сон қарорига биноан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълимнинг 17 йўналиши бўйича кириш тестлари бекор қилинди. Бунинг ўрнига касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Улар абитуриентларда ўқиш ва кейинчалик бакалавриатнинг танланган йўналиши бўйича ишлаш имкониятини аниқлаш, уларнинг фанлар бўйича билимларини, малакасини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашга қаратилган. Бунда имтиҳонлар бир нечта фанлар бўйича ўтказилиши мумкин.
Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича қабул йўналишлари ҳар йили Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган юқори турувчи ташкилотлар тегишли таклифларни Давлат комиссиясига киритади. Бунга Президентнинг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 2 ҳафта муддатда улгуриш талаб этилади.
Қабул комиссияси касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилишидан камида бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон дастурлари, баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини етказиши шарт. Имтиҳонларнинг ўзи 25 июлдан 10 августгача бўлган даврда ўтказилади. Уларни 3 кишидан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли педагог ходимлардан шакллантирилган имтиҳон комиссиялари ўтказади. Абитуриентларнинг ҳар бир гуруҳига, қоида тариқасида 2 нафардан кузатувчилар бириктирилади.
Имтиҳонга ажратиладиган вақт кириш синовлари дастурига мувофиқ қабул комиссияси томонидан тасдиқланади. Абитуриентларни баҳолаш коллегиал тартибда амалга оширилади (спорт ва жисмоний тарбия йўналишлари бундан мустасно). Яъни комиссиянинг ҳар бир аъзоси мустақил равишда баҳолайди, шундан кейин ўртача балл чиқарилади.
Бунда тўпламдаги 3 та фаннинг ҳар бири энг юқори баллнинг 0 дан 100%гача бўлган диапазонида алоҳида-алоҳида баҳоланади, у фаннинг тўпламдаги жойига боғлиқ, умумий энг юқори балл эса 189,0 баллни ташкил этади:
• 1-фан – 93 баллгача;
• 2-фан – 63 баллгача;
• 3- фан – 33 баллгача.
Имтиҳон амалий иш шаклида ўтказилганда кузатувчилар ишларни титул варағи ёрдамида шифрлайди ва уларни текшириш учун имтиҳон комиссияси раисига беради. Ишларни шифрлаш ва текшириш махсус ажратилган хонада амалга оширилади.
Ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари 1-3 кун муддатда олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжат 1.08.2018 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:01
-
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистон | 18:54
-
АҚШда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 250 млн асалари учиб кетди
Жаҳон | 18:51
-
Маск ишдан кетди, Сурияда ИШИД, Осиёда коронавирус фаоллашди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:24
Мавзуга оид

18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?

14:11 / 01.08.2023
“Омад сенга, абитуриент!”, хонтахта атрофидаги ота-оналар, қуёшни паспорт билан тўсган қўллар. Имтиҳондан фотожамланма

14:29 / 20.05.2023
Мактабда якуний аттестациядан “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар синфда қайта ўқийдими?

08:09 / 16.11.2020