Спорт | 22:05 / 03.08.2018
13379
1 дақиқада ўқилади
Роналду ижтимоий тармоқларда ҳам «Реал»ни тарк этди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда «Реал» билан хайрлашишга қарор қилди.
Marca хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Инстаграмдаги «Реал» саҳифасини тарк этган, аммо, собиқ устозлари Карло Анчелотти ва Зинедин Зидан саҳифалари ўқувчиси сифатида қолган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду шу йил ёзида «Реал»дан «Ювентус»га 112 миллион евро эвазига ўтган эди. Португалиялик футболчи Инстаграмдаги энг машҳур фойдаланувчилардан бири ҳисобланади. Унинг ўқувчилари сони 138 миллиондан ошган.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024