Жаҳон | 09:21 / 04.08.2018
20545
2 дақиқада ўқилади

Европада ҳарорат рекорд кўрсаткичга яқинлашмоқда

Фото: Pierre-Philippe Marcou/AFP/Getty Images

Келаётган дам олиш кунлари Португалия ва Испанияда ҳаво ўта иссиқ бўлади – қатор мамлакатлар метеорологлари 4 ва 5 августда ҳарорат рекорд кўрсаткични қайд этиши ёки тарихий рекордни янгилаши мумкинлигини айтишмоқда. 

Европадаги ҳарорат рекорди 1977 йил июлда Грецияда қайд этилган. Ўшанда Афинада ҳарорат 48 даражага етган.

Айни кунларда Африка томондан Португалия ва Испанияга улкан иссиқ ҳаво массаси ҳаракатланмоқда. Испаниялик синоптиклар аҳоли ва сайёҳларни душанбагача давом этадиган аномал жазирамадан огоҳлантирмоқда.

ВВС метеорологи Ник Милер бу давлатларда ҳарорат 50 даражагача чиқишидан хавотир билдирди. Испания ва Португалияда илгари қайд этилган рекорд ҳарорат мос равишда 47,3 (2017 йил) ва 47 даражага тенг бўлган.

Швециялик олимлар бу йилги ёзда ҳаво ўта исиб кетганлигидан ташвиш билидиришмоқда. Уларнинг хабар беришича, Кебнекайсе тоғидаги музликлар шиддат билан эримоқда. Стокгольм университети профессори Ганхильд Росквистнинг айтишича, тоғнинг жанубий қисмидаги чўққида охирги ой ичида 4 метрдан ортиқ музлик эриб кетган.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид