Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин замонавий трамвай ва троллейбусларни бориб кўрди
Фото: KCNA/ via REUTERS
Шимолий Корея раҳбари троллейбус ва трамвай ишлаб чиқарувчи икки завод фаолияти ҳамда жамоат транспортининг замонавий моделлари билан танишди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.
Ким Чен Ин Пхеньян троллейбус заводида бўлди, у ерда троллейбусларнинг янги модификацияси намойиш этилган. Мамлакат бошлиғи транспорт салонидаги қулайликлар олдинги моделдагидан анча яхши эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Ким Чен Ин заводни модернизациялаш режасини ўрганиб чиқиб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича топшириқ берди.
Шундан сўнг, у троллейбус янги моделини кўриш мақсадида Пхеньяндаги трамвай депосига ташриф буюрди. Янги намуна асосий деталлари (ғилдирак, шиша ва ўриндиқ) маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилган.
Ким Чен Ин троллейбус ва трамвайда кечки сайрни амалга оширди.
NK News порталида айтилишича, янги трамвайлар Пхеньян шимоли-шарқини марказ билан боғловчи йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Транспорт салони информацион табло ва кондиционерлар билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025